Хабарлар

Байрамингиз муборак, азиз Устоз ва мураббийлар!

01-10-2020 09:10   36

Ассалому алайкум! Ҳурматли, қадри баланд, меҳрибон устозлар Сизларни 1-октябр “Устоз ва мураббийлар куни” билан чин қалбдан муборакбод этаман!

Ўқув соати ўтказилди

23-09-2020 09:36   56

Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими аппарати масъул ходимларининг сиёсий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимзда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан навбатдаги ўқув соати ўтказилди.

Ингичка қўрғонидаги "Каттақўрғон" маҳалласида жажжилар учун 20-МТТ нинг қўшимча янги биноси қурилди.

17-08-2020 10:20   128

Бу ерда тарбияланувчилар учун барча шароитлар мавжуд.  Масканда айниқса кичик қўғирчоқ театри ўғил-қизларнинг актёрлик қобилиятини шакллантиришда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.  Карантин даврида боғчада қурилиш ишлари якунланиб, жиҳозлаш ишлари бошланиш арафасида. Эски биносида 100 нафар,  янги бинода эса 75 нафар тарбияланувчи мактабгача таълимга тайёрланади.

Байрамингиз муборак, азиз болажонлар!

01-06-2020 11:49   312

Ассалому алайкум азиз болажонлар! Сизларни 1 июн -  Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан чин қалбимдан табриклайман. 

2020 йил май ойи учун Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва тарбиячиларнинг масофадан (online) ўқитиш орқали ташкил этилган малака ошириш курсига чиқиш тестлари топшириш жараёнлари бугундан бошланди!!!

25-05-2020 16:54   303

Малака ошириш курсига чиқиш тестларини http://mo.mdomoi.uz/ веб сайти орқали топшириш мумкин!!!  

"Чақмоқ юлдузча" номли Оилавий МТТнинг мағулотидан фотолавҳалар

24-02-2020 11:30   361

"Чақмоқ юлдузча" номли Оилавий МТТнинг мағулотидан фотолавҳалар

Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сон МТТ да "Зумрадойлар давраси" кўрик танлови бўлиб ўтди

21-02-2020 11:18   387

Бугун Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сон МТТ да "Зумрадойлар давраси" кўрик танлови бўлиб ўтди. Тадбирда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ҳудуддаги 16-умумтаълим мактаби ҳамда Дўстлик маҳалласидан меҳмонлар ташриф буюришди.

Бугун шаҳримиздаги Педагогика коллежида Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан “Сайёр қабул” ўтказилди. 

20-02-2020 10:34   366

Прокурор ўринбосари, катта терговчи Хусан Мелиев иштирокида бўлиб ўтган қабулда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ёшлар, муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар, шунингдек, шаҳар мактабгача таълим бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, жамоат ташкилотлари, халқ таълими бўлими, Халқ қабулхонаси, бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари қатнашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди

11-02-2020 15:44   425

Каттақўрғон шаҳар Мактабгача таълим бўлимига қарашли МТТлар иштирокида 2020 йил 11 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сонли Фармойиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудига коронавируснинг янги тури кириб келиши  ва тарқалишининг олдини олиш, қулай санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ҳамда Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2020 йил 04 февралдаги 01-11/20-169-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими шўъба мудирлари ва методистлари томонидан барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

08-02-2020 14:11   447

Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими шўъба мудирлари ва методистлари томонидан барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун 2-МТТ, 5-МТТ, 8-МТТ, 12-МТТларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1059-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

 1 2 3 >