Хабарлар

Боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйилади.

23-01-2021 18:17   423

Эндиликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади. Ушбу лойиҳа Маданият ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум асосида амалга оширилиши кутилмоқда.

ЯНГИ ЙИЛ ОСТОНАСИДАГИ ИЗҲОРЛАР

01-01-2021 06:18   287

Янги орзулар, янги режалар ва янги умидлар билан 2021 йилга қадам қўймоқдамиз. Осмони мусаффо, замини серҳосил,  турмуши фаровон юртимизда байрамлар кўп. Бу байрамларнинг ҳар бири ўзгача. Аммо, уларнинг орасида янги йил алоҳида аҳамиятга эга. 

Байрамингиз муборак, азиз Устоз ва мураббийлар!

01-10-2020 09:20   291

Ассалому алайкум! Ҳурматли, қадри баланд, меҳрибон устозлар Сизларни 1-октябр “Устоз ва мураббийлар куни” билан чин қалбдан муборакбод этаман!

Ўқув соати ўтказилди

23-09-2020 09:36   424

Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими аппарати масъул ходимларининг сиёсий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимзда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан навбатдаги ўқув соати ўтказилди.

Ингичка қўрғонидаги "Каттақўрғон" маҳалласида жажжилар учун 20-МТТ нинг қўшимча янги биноси қурилди.

17-08-2020 10:20   506

Бу ерда тарбияланувчилар учун барча шароитлар мавжуд.  Масканда айниқса кичик қўғирчоқ театри ўғил-қизларнинг актёрлик қобилиятини шакллантиришда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.  Карантин даврида боғчада қурилиш ишлари якунланиб, жиҳозлаш ишлари бошланиш арафасида. Эски биносида 100 нафар,  янги бинода эса 75 нафар тарбияланувчи мактабгача таълимга тайёрланади.

Байрамингиз муборак, азиз болажонлар!

01-06-2020 11:49   705

Ассалому алайкум азиз болажонлар! Сизларни 1 июн -  Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан чин қалбимдан табриклайман. 

2020 йил май ойи учун Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва тарбиячиларнинг масофадан (online) ўқитиш орқали ташкил этилган малака ошириш курсига чиқиш тестлари топшириш жараёнлари бугундан бошланди!!!

25-05-2020 16:54   672

Малака ошириш курсига чиқиш тестларини http://mo.mdomoi.uz/ веб сайти орқали топшириш мумкин!!!  

"Чақмоқ юлдузча" номли Оилавий МТТнинг мағулотидан фотолавҳалар

24-02-2020 11:30   777

"Чақмоқ юлдузча" номли Оилавий МТТнинг мағулотидан фотолавҳалар

Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сон МТТ да "Зумрадойлар давраси" кўрик танлови бўлиб ўтди

21-02-2020 11:18   856

Бугун Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сон МТТ да "Зумрадойлар давраси" кўрик танлови бўлиб ўтди. Тадбирда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ҳудуддаги 16-умумтаълим мактаби ҳамда Дўстлик маҳалласидан меҳмонлар ташриф буюришди.

Бугун шаҳримиздаги Педагогика коллежида Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан “Сайёр қабул” ўтказилди. 

20-02-2020 10:34   744

Прокурор ўринбосари, катта терговчи Хусан Мелиев иштирокида бўлиб ўтган қабулда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ёшлар, муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар, шунингдек, шаҳар мактабгача таълим бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, жамоат ташкилотлари, халқ таълими бўлими, Халқ қабулхонаси, бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари қатнашдилар.