Хабарлар

Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Зумрадойлар давраси” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

31-01-2020 12:01   208

Кўрик-танловни ташкил этишдан мақсад қизларимизни ёшликдан ўзбекона урф-одатларга ўргатиш, миллий руҳда тарбиялаш, шунингдек, ўзбеклигимизга мос фазилатларни ва анъаналаримизни сақлаб қолишдир.

Каттақўрғон шаҳридаги 19-МТТда Нуробод тумани МТТ тарбиячилари томонидан очиқ машғулотлар ўтказилди

30-01-2020 18:40   252

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 17 январдаги 7-сонли бўйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 январь куни Каттақўрғон шаҳридаги 19-МТТда Нуробод туманидан келган маҳоратли тарбиячилар томонидан очиқ машғулотлар ўтказилди.

Бугун вилоят мактабгача таълим бошқармасида шаҳар ва туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосарлари, таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъба мудирлари ва методистлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

25-01-2020 16:34   187

Ноанъанавий тарзда олиб борилган йиғилишда бошқарма бошлиғининг “Мактабгача таълим ташкилотларида тажриба алмашиш машғулотларини ўтказиш йўриқномасини тасдиқлаш”, “Мактабгача таълим ташкилотларида доимий ҳаракатдаги ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқлари ижроси бўйича ҳудудларда амалга оширилган ишлар бўйича йиғилганларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Вилоят мактабгача таълим бошқармасида “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди

24-01-2020 14:03   201

Семинарда Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Самарқанд вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи К.Рахматов ва етакчи инспектор Х.Камаров томонидан туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассисларига ахборот ва киберхавфсизлик, ахборот таҳдидларидан ҳимояланиш, ахборот хавфсизлиги ҳолатини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

2020 йилнинг 17 январ куни Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Ж.Рахмонов Каттақўрғон шаҳридаги 2-сон мусиқа ва санъат мактабида шаҳарда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилиш ўтказди.

17-01-2020 13:43   183

Йиғилишга шаҳримиз маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди. Кун тартибида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар, иш жараёнида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида гапирилди. Йиғилишга иштирок этган фуқаролар томонидан мактабгача таълим тизими бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича фикр алмашинилди. Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Рахмонов томонидан тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан шаҳримиз фаолларидан биргалашиб кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ушбу камчиликларни бартараф этилиши юзасидан гапириб ўтилди.

Каттақўрғон шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида тадбирлар ўтказилди.

14-01-2020 08:08   203

Каттақўрғон шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида тадбирлар ўтказилди.

Каттақўрғон шаҳар 5-МТТ жамоаси 300 нафар тарбияланувчиларни "Янги йил байрам эрталикларини" ўтказишга тайергарлик кўрилди.

20-12-2019 13:11   187

Каттақўрғон шаҳар 5-МТТ жамоаси 300 нафар тарбияланувчиларни "Янги йил байрам эрталикларини" ўтказишга тайергарлик кўрилди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАРБИЯЧИЛАРИ УЧУН “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ” КАСБИЙ КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

30-04-2019 17:40   321

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танлови  3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида ўтказилади.

Танлов мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантиришга, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришга, инновацион таълим технологияларни таълим-тарбия жараёнига жорий этишга қаратилган.

Каттақўрғон шаҳри “Баҳористон” маҳалла фуқаролар йиғинида янги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади

25-04-2019 18:07   331

Кейинги йилларда юртимизда мактабгача таълим тизимида туб ислоҳотлар қилиниб, соҳа фаолиятини такомиллаштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Шаҳримиздаги 2-сектор ҳудудига қарашли “Баҳористон” маҳалла фуқаролар йиғинида якка тартибдаги тадбиркор Озода Худойназарованинг ташаббуси билан 25 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасасининг иш бошлаши ана шу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси десак тўғри бўлади.

Каттақўрғон шаҳар 2-сонли мактабгача таълим муассасасида ўқув-амалий семинар тренинг ўтказилди

13-04-2019 18:21   273

Каттақўрғон шаҳар 2-сонли мактабгача таълим муассасасида тренерлар З.Файзиев ҳамда  муассаса маъмурияти билан биргаликда "Ўзбекистон  республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларга қўйиладиган давлат талабларининг мазмун моҳияти" ҳамда "Илк қадам давлат ўқув дастурининг мазмун моҳияти ва долзарблиги" мавзуларида тарбиячиларига семинар тренинг ўтказилди

 < 1 2 3 >