Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

2020 йилнинг 17 январ куни Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Ж.Рахмонов Каттақўрғон шаҳридаги 2-сон мусиқа ва санъат мактабида шаҳарда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишга шаҳримиз маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди. Кун тартибида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар, иш жараёнида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида гапирилди. Йиғилишга иштирок этган фуқаролар томонидан мактабгача таълим тизими бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича фикр алмашинилди. Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Рахмонов томонидан тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан шаҳримиз фаолларидан биргалашиб кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ушбу камчиликларни бартараф этилиши юзасидан гапириб ўтилди.


Охирги ўзгариш вақти: 31/01/2020 19:11;   Кўрилганлиги: 274
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/2020-yilning-17-yanvar-kuni-samarqand-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasi-boshligi-shjraxmonov-kattaqorgon-shahridagi-2-son-musiqa-va-sanat-maktabida-shaharda-maktabgacha-talim-tizimida-amalga-oshirilayotgan-ishlar-togrisida-yigilish-otkazdi
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 04:38