Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Байрамингиз муборак, азиз болажонлар!

Ассалому алайкум азиз болажонлар! Сизларни 1 июн -  Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан чин қалбимдан табриклайман. 

Гўзал юртда гўзал байрамлар ярашади. Дунё болажонларининг шўх ўйинлари-ю, шодон кулгуларига буркансин олам. Азиз болажонлар! Мен ишонаман Сизлар албатта келажакда буюк Ўзбекистон давлатимиз равнақига хисса қўшадиган комил инсон бўласиз. Сизларга соғлиқ, бахтиёр келажак, орзуларингиздек оппоқ тилаклар тилайман. Қуёш меҳридек илиқ нур таратувчи онажонлар, дуогуй бувижонларимиз, мухтарам устозлар! Қалби ва кўнгли пок беғубор болаларни тарбиялашда Сизларга муваффақиятлар тилайман. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин жажжи болажонлар!


Охирги ўзгариш вақти: 01/06/2020 11:53;   Кўрилганлиги: 312
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/bayramingiz-muborak-aziz-bolajonlar
Чоп этилган вақт: 22/10/2020 06:54