Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйилади.

Эндиликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади. Ушбу лойиҳа Маданият ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум асосида амалга оширилиши кутилмоқда.

Маданият вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун мақом куйларидан сараланган махсус мусиқий тўплам яратган. Болаларни мунтазам мақом куйлари билан баҳраманд этиш режалаштирилган. Болаларга уларнинг тушлик ва дам олиш вақтларида белгиланган меъёр асосида мақом куйлари қўйиб берилади.


Охирги ўзгариш вақти: 23/01/2021 18:21;   Кўрилганлиги: 387
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/bogchalarda-har-kuni-maqom-va-milliy-kuylar-qoyiladi
Чоп этилган вақт: 21/09/2021 12:05