Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Бугун вилоят мактабгача таълим бошқармасида шаҳар ва туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосарлари, таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъба мудирлари ва методистлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Ноанъанавий тарзда олиб борилган йиғилишда бошқарма бошлиғининг “Мактабгача таълим ташкилотларида тажриба алмашиш машғулотларини ўтказиш йўриқномасини тасдиқлаш”, “Мактабгача таълим ташкилотларида доимий ҳаракатдаги ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқлари ижроси бўйича ҳудудларда амалга оширилган ишлар бўйича йиғилганларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Шунингдек, ҳудудларда олиб борилаётган ишлар ҳар бир мутахассиснинг лавозим мажбуриятлари , меъёрий хужжатларнинг юритилиши, Ўзбекистон Республикасининг “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари”, “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури бўйича савол жавоблар ўтказилди. 

Йиғилиш сўнгида бугунги кунда иш жараёнида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар келгусида қайтарилмаслиги юзасидан вазифалар белгилаб олинди.


Охирги ўзгариш вақти: 31/01/2020 19:18;   Кўрилганлиги: 273
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/bugun-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasida-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-mudiri-orinbosarlari-talim-tarbiya-sifatini-taminlash-va-metodik-xizmatni-tashkil-etish-shoba-mudirlari-va-metodistlari-ishtirokida-yigilish-otkazildi
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 03:48