Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

“Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаси қандай бўлиши керак”

“Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаси қандай бўлиши керак”

Бугун шаҳримиздаги 4-мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган ўқув семинари ана шу мавзуга бағишланди. Тадбир иштирокчилари муассасада ташкил этилган “Кузатув кенгаши”, кичик кутубхона фаолияти, болаларни соғлом овқатлантириш ҳамда Open Emis дастури бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Семинарга ташриф буюрган Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси методисти Зарина Абдуллаева, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Ўткир Негматов, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари Улуғбек Жалолов, бўлим АКТ масъул ходими Хуршид Дониевлар бугунги кунда ёш авлодга муносиб тарбия берувчи мактабгача таълим муассасаларининг иш фаолияти қандай талаблар асосида ташкил этилиши ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир давомида болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари барчага бирдек манзўр бўлди.

Охирги ўзгариш вақти: 26/04/2019 13:26;   Кўрилганлиги: 542
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/bugungi-kunda-maktabgacha-talim-muassasasi-qanday-bolishi-kerak
Чоп этилган вақт: 04/06/2020 18:34