Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Зумрадойлар давраси” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танловни ташкил этишдан мақсад қизларимизни ёшликдан ўзбекона урф-одатларга ўргатиш, миллий руҳда тарбиялаш, шунингдек, ўзбеклигимизга мос фазилатларни ва анъаналаримизни сақлаб қолишдир.


Бибихоним, Тўмарис авлодлари давомчилари сифатида ташкил этилган мазкур беллашувда мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчи қизлари ўзаро беллашдилар.

Тадбирда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигидан, Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлимидан, "Ҳайдарчаман" маҳалла фуқаролар йиғинидан вакиллар қатнашдилар.




Охирги ўзгариш вақти: 01/02/2020 12:03;   Кўрилганлиги: 296
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/kattaqorgon-shahar-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-2-sonli-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotida-zumradoylar-davrasi-korik-tanlovi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 04:31