Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Каттақўрғон шаҳри “Баҳористон” маҳалла фуқаролар йиғинида янги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади

Кейинги йилларда юртимизда мактабгача таълим тизимида туб ислоҳотлар қилиниб, соҳа фаолиятини такомиллаштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Шаҳримиздаги 2-сектор ҳудудига қарашли “Баҳористон” маҳалла фуқаролар йиғинида якка тартибдаги тадбиркор Озода Худойназарованинг ташаббуси билан 25 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасасининг иш бошлаши ана шу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси десак тўғри бўлади.

Кейинги йилларда юртимизда мактабгача таълим тизимида туб ислоҳотлар қилиниб, соҳа фаолиятини такомиллаштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Шаҳримиздаги 2-сектор ҳудудига қарашли “Баҳористон” маҳалла фуқаролар йиғинида якка тартибдаги тадбиркор Озода Худойназарованинг ташаббуси билан 25 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасасининг иш бошлаши ана шу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси десак тўғри бўлади.  Бугун ана шу нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиши бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ибрагимов, шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари У.Жалолов, “Қориравот” жомеъ масжиди имом хатиби С.Рўзиев ҳамда “Баҳористон” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этишди.


Киритилган вақти: 25/04/2019 18:07;   Кўрилганлиги: 424
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/kattaqorgon-shahri-bahoriston-mahalla-fuqarolar-yiginida-yangi-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasi-oz-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 05:09