Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Каттақўрғон шаҳридаги 19-МТТда Нуробод тумани МТТ тарбиячилари томонидан очиқ машғулотлар ўтказилди

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 17 январдаги 7-сонли бўйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 январь куни Каттақўрғон шаҳридаги 19-МТТда Нуробод туманидан келган маҳоратли тарбиячилар томонидан очиқ машғулотлар ўтказилди.

Олиб борилган машғулотлар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан таҳлил қилиниб тегишли тавсия ва таклифлар берилди. Тарбиячиларнинг маҳоратларини аниқлаш, ўзаро тажриба ҳамда ташкилотларда таълим сифатини ошириш мақсадида ўтказилаётган бу танлов режа асосида барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида методик ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан амалий семинар ўтказилди. Семинарда шаҳардаги 265 нафар педагог ходимлар иштирок этди


Охирги ўзгариш вақти: 31/01/2020 18:53;   Кўрилганлиги: 351
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/kattaqorgon-shahridagi-19-mttda-nurobod-tumani-mtt-tarbiyachilari-tomonidan-ochiq-mashgulotlar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 04:23