Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Мурожаатлар ечимини топмоқда

Тан олиш керак, Президентимиз ташаббуси билан бугун аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида ташкил қилинган уйма - уй юришлар, сайёр қабуллар натижасида жойлардаги кўпгина масалаларнинг ижобий ечими топилиб, фуқароларнинг турмуш шароитларини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Айнан мана шу мурожаатлар ортидан кўплаб ички йўллар асфальт қилинди, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари таъмирланди, янгилари барпо этилди, соғлиқи сақлаш, ишсизлик борасидаги жуда кўплаб муаммолар бартараф этилди.

Бугун шаҳримиздаги “Дўстлик” ўйингоҳи залида ҳам ана шундай оммавий сайёр қабуллардан бири вилоят ҳокимлиги мутасаддилари томонидан бўлиб ўтди. Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят “Нуроний” жамғармаси, вилоят идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Халқ қабулхонаси, сектор раҳбарлари иштирокидаги сайёр қабул давомида  фуқароларнинг тадбиркорлик учун кредит олиш, иш билан таъминлаш, электр энергиясидаги қарздорлик, соғлигини тиклаш, моддий ёрдам олиш, иш билан таъминлаш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари атрофлича ўрганилди.


Охирги ўзгариш вақти: 01/02/2020 12:15;   Кўрилганлиги: 357
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/murojaatlar-echimini-topmoqda
Чоп этилган вақт: 22/10/2020 06:46