Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Ўқув соати ўтказилди

Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими аппарати масъул ходимларининг сиёсий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимзда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан навбатдаги ўқув соати ўтказилди.

Ўқув соатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3955-сонли қарори билан таништириш учун сўзни бўлимнинг давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш бўйича методисти Ф.Курбанова маъруза қилди. Ф.Курбанова ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, асосий мақсади ва вазифалари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини келтириб ўтди. Шунингдек тизимда таълим-тарбия жараёнига илғор педагогика ва аҳборот технологияларини жорий этиш, таълим-тарбия жараёнида, мактабгача тарбия тизимини педагог ва раҳбар ходимлари таркибини ўқитиш ҳамда турли телекоммуникация каналлари орқали тарқатиш учун медиа-контент тайёрлаш, ўқув-методик, дидактик материалларни тайёрлаш, тизимга жорий этилаётган таълим усуллари ва дастурларини таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.


Охирги ўзгариш вақти: 25/09/2020 09:40;   Кўрилганлиги: 56
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/oquv-soati-otkazildi
Чоп этилган вақт: 22/10/2020 07:12