Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди

Каттақўрғон шаҳар Мактабгача таълим бўлимига қарашли МТТлар иштирокида 2020 йил 11 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сонли Фармойиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудига коронавируснинг янги тури кириб келиши  ва тарқалишининг олдини олиш, қулай санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ҳамда Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2020 йил 04 февралдаги 01-11/20-169-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Каттақўрғон шаҳар Мактабгача таълим бўлимида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Коронавирус, мавсумий  грипп ва ўткир респиратор инфекциялар бўйича эпидемик вазият тарқалашини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2020 йил 24 январдаги 14-сонли буйриғи ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари,ҳамширалари ва ошпазлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинарни Каттақўрғон шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари Улуғбек Джалолов олиб борди. Семинарда Каттақўрғон шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик маркази санитар врачи Дилором Омонова сўзга чиқиб бугунги кунда бу вирусни келиб чиқиши,тарқалишини олдини олиш бўйича йиғилганларга батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг ушбу марказнинг эпидемиологик врачи ёрдамчиси Ҳасанова Феруза мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ҳолаталар юзага келмаслиги учун ҳамшираларга ва йиғилганларга керакли тавсияларини айтиб ўтишди. Семинарда мактабгача таълим ташкилоти ҳодимлари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислардан керакли жавобларни олишди. Семинар якунида Каттақўрғон шаҳар Мактабгача таълим бўлими ва Каттақўрғон шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик маркази билан белгиланган жадвал асосида ҳар битта мактабгача таълим ташкилотида семинарлар ташкил этиш белгилаб олинди.






Охирги ўзгариш вақти: 24/02/2020 07:25;   Кўрилганлиги: 425
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/ozbekiston-respublikasi-prezidentining-2020-yil-29-yanvardagi-f-5537-sonli-farmoyishi-ijrosini-taminlash-maqsadida-yigilish-otkazildi
Чоп этилган вақт: 22/10/2020 07:11