Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2018 йил 9 июнь кунги № 45/К-сонли “Семинар-тренинг машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ 2018 йил 12 июн куни Каттақўрғон шаҳридаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасида семинар-тренинг ўтказилди.

Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2018 йил 9 июнь кунги № 45/К-сонли “Семинар-тренинг машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ 2018 йил 12 июн куни Каттақўрғон шаҳридаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасида семинар-тренинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларида ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия бериш, кўникма ва малакаларини шакллантириш, мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини тўлақонли бажариш ҳамда ёзги соғломлаштириш мавсумини самарали ўтказиш мақсадида Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 9 июндаги № 45/10 – сонли буйруғига асосан Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси услубий бирлашмасининг ижодий ишчи гуруҳи томонидан Каттақўрғон шаҳар барча мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун 2018 йил 12 июн куни семинар-тренинг ўтказилди.

            Ушбу семинар-тренинг ўтказиш учун вилоят мактабгача таълим бошқармаси бўлим шўъба мудири гуруҳ раҳбари Рахматова  Лайло Нормахмадовна ва гуруҳ аъзоси Сурайё Ғапурова ташриф буюришди.

            Тренинг қатнашчилари 4 та гуруҳга бўлиниб:

1-гуруҳ  - Қувноқ думбоқчалар

2-гуруҳ  - Капалак

3-гуруҳ  - Соғлом болажон

4-гуруҳ  - Камалак  деб номланиб, ҳар бир гуруҳларга гуруҳ сардорлари сайланиб, семинар-тренинг мавзулари билан таништирилди.

  1. Бола шахсига йўналтирилган таълим дастури асосида ишлаш (инновацион педагогик технологияларни жорий этиш):
  2. Оила ва маҳалла ҳамкорлик ишларини ташкил этиш самарали (кўнгилочар тадбирларини ўтказиш тартиби)
  3. Мактабгача таълим муассасаларида спорт мусабақаларининг ёшлар спортини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш ўрни (мусабақалар, соғломлаштириш ва чиниқтириш ишлари):
  4. Мактабгача таълим муассасалари ҳудудларида болалар ёшини инобатга олган ҳолда “Эртаклар шаҳарчаси”ни ташкил этиш (ёзги соғломлаштириш майдончаларини ташкил этиш) мавзулари бўйича ҳар бир гуруҳ иштирокчилари театрлаштирилган мавзуни ёритиб, А2 ўлчамдаги қоғозларга мавзуларни ёритиб бердилар.

Бундан ташқари семинар-тренингда вилоят мактабгача таълим бошқармаси давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шуъбаси мудири Лайло Рахматова сўзга чиқиб, қисқа муддатли гуруҳлар, очиқ мужассамлашган машғулотлар, ота-оналар бадал тўловлари бўйича имтиёзлар тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини тушунтирди. Корея тажрибаси, тарбиячи махорати, интеграция ва мужассамлашган машғулотлар бўйича тегишли тавсиялар ва тушунчалар  берди.


Охирги ўзгариш вақти: 26/04/2019 09:05;   Кўрилганлиги: 503
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/samarqand-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasi-boshligining-2018-yil-9-iyun-kungi-45-k-sonli-seminar-trening-mashgulotlarini-tashkil-etish-va-otkazish-togrisidagi-buyrugiga-muvofiq-2018-yil-12-iyun-kuni-kattaqorgon-shahridagi-2-sonli-maktabgacha-talim-mu
Чоп этилган вақт: 04/06/2020 16:35