Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларида 1-июнь "Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш" кунига бағишланган тадбири ўтказилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда “Китоблар дунёси” кичик кутубхона намойиши,”Эртаклар олами” ўйинчоқлар кўргазмаси ҳамда спорт мусобақалари ташкил қилинди.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Келажак тарих билан бунёд этилади дейилганидек, ушбу куннинг ҳам ўз тарихи бор. Мазкур сананинг асосий моҳиятларидан яна бири унинг байроғида ҳам ўз ифодасини топган. Унда ер шари барчамизнинг умумий уйимиз ҳисобланса, атрофдаги болалар эса бахт-саодат учун бирлашганидан далолат беради. Ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концерлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилади. Истироҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўжизалар дунёсига айланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон - болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан сўнг айнан Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенсия туриши ҳам бунинг яққол исботидир.  

1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан байрам тадбирларидан фотолавҳалар.


Охирги ўзгариш вақти: 28/06/2018 13:48;   Кўрилганлиги: 1044
 
Материал манзили: http://katshmtb.uz/news/samarqand-viloyati-kattaqorgon-shahridagi-maktabgacha-talim-muassasalarida-1-iyun-halqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuniga-bagishlangan-tadbiri-otkazildi
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 04:47